Ўзбекистон | 08:05 / 18.08.2022
7037
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида халқаро автомобил қатнови тўғрисида битим тасдиқланади

 “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2022 йил 21 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Озарбойжон ҳукумати ўртасида халқаро автомобил қатнови тўғрисида битим тасдиқланади.

Транспорт вазирлиги халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланади.

Қарор лойиҳаси имзоланиши натижасида:

  • Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, йўловчи, юкларни автомобилда халқаро ташиш ва томонлар ҳудудлари орқали транзитни ривожлантиришга эришилади;
  • битим кучга киргандан сўнг томонлар давлатлари ваколатли органлари ҳар йили юкларни халқаро ташиш учун тенглик асосида ўзаро келишилган миқдордаги рухсатнома бланкалари билан алмашади;
  • Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида автомобилда йўловчи ва юк ташиш қатновлари енгиллаштирилади, томонлар давлатлари ҳудудлари ўртасида, улар ҳудудларидан транзит тарзда ва учинчи мамлакатларга/мамлакатлардан юкларни ташиш мазкур давлатлар ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид