Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:25 / 18.08.2022
6075
2 дақиқада ўқилади
Санитар тозалаш ишлари бўйича республика маркази ташкил этилади
Фото: Kun.uz
Президентнинг “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказлари негизида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича ҳудудий филиаллари ташкил этилади.
Марказ асосий вазифалари:
- соҳага АКТни жорий этиш ва уларни ривожлантириш, абонентлар ҳамда тўловлар ҳисоби ягона биллинг тизими, электрон тўлов тизимларини такомиллаштириш;
- чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундиришда электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш харажатларини марказлаштирилган ҳолда қоплаш;
- аҳолини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш, маиший чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш ҳажмини оширишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш, соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий этиш;
- соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, ДХШ битимларини амалга оширишда иштирок этиш, инвестиция лойиҳалари юзасидан лойиҳа таклифлари ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқалар.
Марказ ва ҳудудий филиаллари фаолияти қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:
- чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган жарималар ҳамда чиқиндилар жойлаштирилгани учун ундирилган компенсация тўловлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказиладиган миқдоридан қолган қисми;
- давлат унитар корхоналари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар учун ундирилган тўловлардан ажратмалар;
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари;
- қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди
16:34 / 13.02.2025
Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестри юритилади
13:58 / 03.02.2025
Доҳада Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди
13:43 / 09.01.2025