Ўзбекистон | 15:58 / 19.08.2022
7019
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда хонадонларга суюлтирилган газ ташиш ҳажми ойига ўртача 1,9 тоннага оширилади

2024 йилда суюлтирилган газ ҳажми ойлик фонди босқичма-босқич 56 минг тоннагача, хонадонларга суюлтирилган газ ташиш ҳажми ойига ўртача 1,9 тоннага оширилади.

Раҳматулла Маннонов

АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудгазтаъминот" бошқарма бошлиғи Раҳматулла Маннонов истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб беришда коррупцион ҳолатлар ва ўғирлаш олдини олиш, ноқонуний сотишга қарши курашиш ҳақида маълумот берди.

Билдирилишича, сўнгги уч йилда истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш соҳаси модернизация қилинди. Аҳолига газ баллонларини “айланма” усулда етказиб бериш йўлга қўйилди, автотранспорт воситалари парки сезиларли кенгайтирилди, темирйўли бўйлаб ёнилғини ташиш учун вагон-цистерналари сотиб олинди. 

Давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида Е-Gaz дастури ишлаб чиқилиб, унда истеъмолчиларга газ етказиб беришда нақд пул муомаласидан нақд пулсиз шаклга ўтказилди. 

Таъкидланишича, бунда 3,7 млндан ортиқ истеъмолчи махсус ID-карта билан таъминланди ҳамда фойдаланишдаги 4,7 млн маиший газ баллонга махсус бар-кодли ёрлиқ бириктирилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид