Ўзбекистон | 09:05 / 19.08.2022
5368
2 дақиқада ўқилади

Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик жорий этилади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

2023 йил 1 январдан бошлаб моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш мақсадида давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объектлари улар ушбу соҳадаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан хусусий шерикка Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган мақсадларда давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга берилади.

Бунда, Маданий мерос агентлиги томонидан давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш ҳамда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида объект олдинги фаолият тури ёки моддий маданий мерос объектларига салбий таъсир кўрсатмайдиган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишга тавсия берилиши мумкин.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги 2022 йил 1 октябрга қадар моддий маданий мерос объектларини хатловдан ўтказиб, давлат-хусусий шериклик жорий этиладиган объектлар рўйхати шакллантирилишини, 1 декабрга қадар моддий маданий мерос соҳасида давлат мулки объектларини давлат-хусусий шериклик асосида бериш лойиҳалари илмий-эксперт кенгашида муҳокама қилинишини ва давлат-хусусий шериклик жорий этиладиган моддий маданий мерос объектлари тўғрисида ўз сайтида эълон берилишини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид