Ўзбекистон | 11:18 / 19.08.2022
2801
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирол Абдулазиз университети ҳамкорлигида янги марказ ташкил этилади

Саудия Арабистонининг энг йирик университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Жидда шаҳридаги Қирол Абдулазиз номидаги университетига ташриф буюрди.

Қирол Абдулазиз университети Саудия Арабистонининг энг катта университети бўлиб, унинг таркибида бир нечта тадқиқот марказлари мавжуд. 

Ташриф чоғида ўзбекистонликларга университет шифохона кўринишида ташкил этилган тиббий ўқув маркази, стартапларни ривожлантириш марказлари намойиш этилиб, улар иш жараёнлари билан таништирилди. 

Ташриф давомида икки давлат олимлари ҳамкорлигида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, олимларни стажировкаларга юбориш ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари бўйича келишиб олинди.

Қирол Абдулазиз университети ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда янги марказ ташкил этиш таклифи муҳокама этилди. Университет делегацияси Тошкентда октябрь ойида бўлиб ўтадиган InnoWeek-2022 инновацион ғоялар ҳафталигига ташриф буюрганида, марказ ташкил этиш масаласи батафсил муҳокама этилишига келишилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид