Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:37 / 19.08.2022
4068
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга картошка асосан Покистондан импорт қилинмоқда
2022 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 15 та давлатдан қиймати 57,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 322 минг тонна картошка импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, картошка импорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда қарийб 11,7 минг тоннага ошган.
2022 йил 7 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар орасида Покистон етакчилик қиляпти – 257,9 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 23,5 минг тонна;
- Россия – 15 минг тонна;
- Қирғизистон – 9,4 минг тонна;
- Эрон – 5,6 минг тонна;
- Нидерландия – 5,3 минг тонна;
- Афғонистон – 4 минг тонна;
- Беларусь – 631,6 тонна;
- Польша – 559 тонна.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди
17:40 / 13.05.2025