Ўзбекистон | 10:27 / 19.08.2022
9352
1 дақиқада ўқилади

Тошкент марказида бир неча кўчалар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади

19 август куни Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда пойтахт бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, улар қуйидагилар:

  • Тошкент халқаро аэропортидан Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача;
  • Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан кесишмасигача;
  • Ойбек ва Афросиёб кўчаларидан Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмасигача;
  • Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб унинг Навоий шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
  • Навоий шоҳкўчаси бўйлаб унинг Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
  • Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб унинг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача;
  • Ислом Каримов кўчаси бўйлаб унинг Ботир Зокиров кўчаси билан кесишмасигача;
  • Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчаси 79-уйгача. 

Ҳайдовчилардан вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид