Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон ва Россия хавфсизлик кенгашлари котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши хабар берди.
Томонлар стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган Ўзбекистон-Россия муносабатлари жадал ривожланиб бораётганини қайд этиб, бугунги кун олдида турган вазифаларнинг оғирлигига қарамай, икки мамлакат ҳукуматлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари даражасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича кенг қамровли ишлар давом этаётганини таъкидлади.
Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари, ҳарбий идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва адлия идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кейинги режалари билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Бир қатор минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди. Россия томони “Ғарб давлатлари ва биринчи навбатда АҚШнинг МДҲ ҳудудида кескинлик ўчоқларини яратиш истаги”дан хавотир билдирди.
Учрашув якунида Россия ва Ўзбекистоннинг кўп томонлама, жумладан, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги, Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга раислигида режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025