Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисоботдаги хатони тузатган солиқ тўловчиларга 609 млрд сўмлик молиявий санкциялар қўлланилмади
1 август ҳолатига кўрилган назорат тадбирлари натижаларига кўра, 38,2 минг солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларида 3 трлн сўмлик тафовутлар аниқланган.
Ҳисоботлардаги хатоларини тузатган солиқ тўловчиларга 609 млрд сўмлик молиявий санкциялар қўлланилмади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Солиқ тўловчи ёки солиқ органи томонидан илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ ҳисобланган суммасини камайтириб кўрсатишга (ўзгартиришга) олиб келган нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар ва (ёки) хатолар аниқланган бўлса, солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этади.
Қайд этилишича, солиқ органи томонидан солиқ ҳисоботини тақдим этишдаги номувофиқлик ва (ёки) хатолар текширувдан олдинги таҳлил натижасида ҳам, камерал солиқ текшируви натижасида ҳам аниқланиши мумкин.
Текширувдан олдинги таҳлил давомида номувофиқликлар аниқланса, солиқ тўловчига шахсий кабинет орқали хабарнома ва камерал солиқ текшируви натижалари бўйича эса солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисида сўровнома юборилади.
Солиқ тўловчи биринчи ҳолатда 10 кунлик муддатда, иккинчи ҳолатда эса 5 кун ичида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутлар асосномасини тақдим этиши лозим.
Президент фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 январдан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 1 август ҳолатига кўрилган назорат тадбирлари натижаларига кўра, 38,2 минг солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларида 3 трлн сўмлик тафовутлар аниқланган.
Солиқ тўловчиларга йўл қўйилган хато ва номувофиқликларни ихтиёрий равишда тузатиш имконияти берилиши натижасида уларга 609 млрд сўмлик молиявий жарималар қўлланилмади.
Мавзуга оид
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
14:36 / 23.05.2025
Bank of Georgia россияликларнинг люкс дўконлардаги харидларини чеклади
10:22 / 23.05.2025