Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei қуввати тўлиқ тугаганидан кейин ҳам қўнғироқ қилиш мумкин бўлган смартфонини тақдим этади
Смартфон Harmony OS 3.0 операцион тизимида ишлайди. Тизимда махсус режим бўлиб, у қурилма батареяси қуввати тўлиқ тугаганидан кейин фаоллашади.
Инсайдерларнинг маълумот беришича, сентябрда тақдимоти ўтказиладиган Huawei Mate 50 смартфони махсус имкониятларга эга бўлади. У хусусан, қуввати тўлиқ тугагандан кейин ҳам қўнғироқларни амалга ошириш имконини беради.
Смартфон Harmony OS 3.0 операцион тизимида ишлайди. Тизимда махсус режим бўлиб, у қурилма батареяси қуввати тўлиқ тугаганидан кейин фаоллашади. Мазкур режим туфайли фойдаланувчи яна бир қанча вақт алоқада қолиши мумкин бўлади.
Режимдаги махсус созламалар аккумуляторда озгина қувват захирасини сақлаб қолади. Натижада смартфон эгаси қувват тўлиқ тугаганидан кейин ҳам хабар ёзиши ёки бир неча марта қўнғироқ қила олиш имкониятига эга бўлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, смартфон тўртта модификацияда ишлаб чиқарилади: Mate 50e, Mate 50, Mate 50 Pro ва Mate 50 RS. Смартфонларнинг бошқа техник хусусиятлари ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
16:49 / 20.04.2025
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025