Жаҳон | 22:32 / 22.08.2022
10681
1 дақиқада ўқилади

Британиянинг янги бош вазири номи 5 сентябр куни эълон қилинади - Sky News

Бош вазир сайловининг якуний босқичига мамлакат ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ва собиқ молия вазири Риши Сунак чиққан.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг янги бош вазири номи 5 сентябр куни эълон қилинади, деб хабар берди Sky News телеканали торилар партияси ҳам раиси Эндрю Стефенсоннинг мактубига асосланиб.

«Натижалар 5 сентябр душанба куни Вестминстердаги марказий жойлардан бирида соат 12:30да эълон қилинишини тасдиқлашдан хурсандман», — дейилади мактубда.

Бош вазир сайловининг якуний босқичига мамлакат ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ва собиқ молия вазири Риши Сунак чиққан.

Охирги турда консерватив партиянинг барча аъзолари овоз бериши орқали ғолиб аниқланади.

Борис Жонсон 7 июл куни мамлакат бош вазирлиги ва консерватив партия раҳбарлигидан кетишини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид