Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилади
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
"Бизда қурувчи, маданият, таълим каби соҳа вакиллари учун фахрий унвонлар мавжуд. Лекин, Янги Ўзбекистон пойдеворини яратишга энг катта ҳисса қўшиб келаётган заҳматкаш тадбиркорларнинг эътибордан четда қолгани адолатдан эмас”, деди давлат раҳбари.
Шу боис, кўп иш ўринлари яратган, бизнеснинг янги йўналишларини йўлга қўйган, ўз соҳасида инновация ва ислоҳотлар қилган ва эл-юрт орасида обрў топган бизнес вакилларини муносиб эътироф этиш учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилади.
Президент очиқ мулоқот давомида айнан шундай таклиф билан чиқди.
Мавзуга оид
17:32 / 30.01.2025
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни текшириш самарадорлиги бўйича энг ёмон ташкилот деб топилди
20:20 / 20.01.2025
Нодавлат ОТМларга норасмий “солиқ” солиш давом этаётгани айтилмоқда. Вазирлик буни рад этди
11:04 / 17.01.2025
200 нафар тадбиркор халқаро молия бозоридан 2 млрд доллар жалб қилишга тайёрланади
09:55 / 15.01.2025