Жаҳон | 14:12 / 22.08.2022
7551
2 дақиқада ўқилади

Россияда давлат телеканаллари аудиторияси кескин камайди

Россиядаги учта асосий федерал телеканаллар томошабинларининг улуши Украинада уруш бошланганидан бери чорак қисмга қисқарди ва биринчи марта Telegram аудиториясига имкониятни бой берди, деб ёзади The Moscow Times «Ромира» тадқиқотига таяниб.

Россияда РФнинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан бери давлат телеканалларининг аудиторияси тахминан чорак қисмга камайди. Бундан «Ромир» хусусий тадқиқот компанияси томонидан россияликларнинг медиаистеъмолига ижтимоий-иқтисодий вазият таъсири таҳлили маълумотлари далолат беради, деб ёзмоқда 22 август, душанба куни The Moscow Times нашри.

Социологларнинг фикрича, «катта учлик» федерал телеканаллари – «Биринчи», «Россия 1» ва НТВ телеканалларининг томошабинлар қамраб олиши биринчи марта февраль ойидан бошлаб 19,1 фоиздан 26,8 фоизга ўсган Telegram ижтимоий тармоғидан ортда қолди. Шу билан бирга, «Биринчи канал»нинг томошабинлари РФ аҳолисининг 33,7 фоизидан 25,5 фоизига, «Россия 1»нинг худди шундай кўрсаткичлари 30,9 фоиздан 23 фоизга, НТВ - 21,1 фоиздан 16,6 фоизга камайди

Уруш эҳтиёжлари учун телеэфирлар тармоғини қайта шакллантирган телеканаллар барча ёшдаги аудиторияни тезда йўқотмоқда, уларнинг аудиториясининг қисқариши ёшлар орасида фаолроқ, деб ёзади The Moscow Times.

Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли бостириб кириши бошланганидан бери Россия давлат телеканаллари дастурларни ўзгартириб, кўнгилочар дастурларни телеэфирдан олиб ташлади ва ҳарбий ташвиқот мазмунини кескин оширди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид