Жаҳон | 15:53 / 23.08.2022
17481
4 дақиқада ўқилади

Никополдаги вайронгарчиликлар, Одессада бомбапанагоҳдаги чақалоқлар. Уруш суратлари

22 август куни Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний уруш бошидан буён қарийб тўққиз минг украин аскари ҳалок бўлганини маълум қилди. Украина Херсон областидаги Антонов кўпригига яна зарбалар берди. Бу РФ армияси таъминоти учун Днепр устидан энг муҳим ўтиш йўли ҳисобланади. ТАСС Херсон областидаги россияпараст ҳукумат ва фавқулодда хизматларга таянган ҳолда, кўприк ўққа тутилиши чоғида икки киши ҳалок бўлиб, уч киши бедарак йўқолгани, яна 16 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берди. ФСБ файласуф Александр Дугиннинг қизи Дарьянинг ўлдирилиши тафсилотлари ошкор бўлганини маълум қилди. Уларнинг хулосасига кўра, бу суиқасд украин махсус хизматларининг иши бўлган. Володимир Зеленский агар Мариуполдаги «Азовстал»да асир тушган ҳарбийлар устидан «трибунал» ўтказилган тақдирда, Украина Россия билан музокаралардан воз кечишини айтди.

Қуйида 22 август куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Днепропетровск области Никопол шаҳри аҳолиси вакиллари россияликлар томонидан бомбардимон қилинган уйдаги квартирада. 22 августга ўтар кечаси шаҳарга баравар ўт очиш тизимлари ва стволли артиллериядан 42 снаряд учиб келган. Тўрт киши яраланган. Ҳужум оқибатида электр узатиш линияси ишдан чиққан, икки минг киши электр таъминотисиз қолган.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Никополлик киши шаҳар ўққа тутилишидан кейинги куни ҳовлини тозаламоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Никопол ўққа тутилиши вақтида вайрон бўлган бозор
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли

Украин кўнгиллилари Донецк областидаги фронт чизиғида миномёт қурилмаси ўрнатмоқда. Украина армияси Бош штабига кўра, Россия қўшинлари Донецк йўналишида ҳужум қилишда давом этмоқда. Улар асосий эътиборни Бахмут ва Авдеевкани эгаллашга қаратган
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областининг Украина назоратида қолаётган Дружковка шаҳрида ити билан баррикадалар оралаб кетаётган велосипедчи. Баррикадада : «Слава ВСУ» ёзуви акс этган.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
Донецк области Бахмут шаҳрида зарбалардан вайрон бўлган дўконга киришда ўтирган ит. Россия армияси эгаллаб олишга ҳаракат қилаётган Бахмут деярли ҳар куни ўққа тутилмоқда.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA

Мариуполдаги ҳаёт

Мариуполлик аёл ўзи яшайдиган уй подъездига кирмоқда. Отишмалардан кейин ҳовли чиқиндилар билан тўлиб кетган. Ярми вайрон бўлган шаҳарнинг россияпараст маъмурияти «Азов» полкининг асир тушган жангчилари устидан намойишкорона трибунал ўтказмоқчи. Украина президенти Володимир Зеленский агар бундай суд бўлиб ўтса, Украина Россия билан музокаралардан бутунлай чиқишини айтди.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Мариуполдаги туманлардан бирида отишмалар чоғида вайрон бўлган уйлар
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Одессадаги туғуруқхона яқинидаги бомбапанагоҳ 

Одессалик аёллар ҳаво тревогаси чоғида туғуруқхона яқинидаги бомбабанагоҳда. 22 август куни Одесса области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Братчук россиялик ҳарбийлар шаҳарга зарбалар йўллагани, жабрланганлар йўқлигини айтди
EPA / Scanpix / LETA
Янги туғилган чақалоқларнинг оналари ҳаво тревогаси чоғида Одессадаги туғуруқхона бомбапанагоҳида\
EPA / Scanpix / LETA
Одессалик аёл туғуруқхонадаги бомбапанагоҳда
EPA / Scanpix / LETA

Черниҳив 

Черниҳивдаги кўча. Троллейбус март ойида зарбага учраб вайронага айланган «Украина» меҳмонхонаси олдидан ўтмоқда
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар олиб келган озиқ-овқат маҳсулотларига навбатда турган Черниҳив аҳолиси
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Черниҳивлик кекса ёшли киши кўнгиллилардан озиқ-овқат олиш учун навбатини кутмоқда
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид