Ўзбекистон | 11:41 / 23.08.2022
10039
1 дақиқада ўқилади

Петербургда Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

Санкт-Петербургда Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йил ёзида бу шахс Telegram’да гуруҳ тузган ва унинг иштирокчиларини икки баравар даромад олишга қизиқтириб, фирибгарлик йўли билан уларни пластик картага пул ўтказишга кўндирган. Ваъдасини бажармаган бу шахс ўзгалар пулларини ўзлаштириб олиб, қочиб кетган.

Жорий йил июль ойида жиноятчи Интерпол Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган. 

Ахборот таъминоти ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг яширинган жойи аниқланиб, тез орада Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олинди. 

Ҳозирда у жазога тортилиш учун судга топшириш мақсадида Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда.

Мавзуга оид