Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Унутилган одамлар ва сув қадри — “Манзил”
Уйдаги жўмракни бурашимиз билан сув келишига кўпчилигимиз ўрганиб қолганмиз. Аслида ҳам бу оддий ва нормал ҳол бўлиши керак. Лекин минглаб ватандошларимиз инсон цивилизациясининг шу элементар қулайлигидан айро ҳолда яшаяпти.
Уйидаги жўмракдан сув келишини мўъжиза сифатида кўриш учун инсон яшаётган давлати ёки минтақада сув ресурслари чекланган ёки ўша давлат иқтисодий жиҳатдан қашшоқ бўлиши керак. Лекин молиявий манбалар тўғри йўналтирилмаганидан иқтисодий барқарор давлатларда ҳам ижтимоий муаммолар кун тартибида қолаверади.
Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани, Дамкўл маҳалласининг Маржон кўчаси Фарғона чўлларига туташ ҳудудда жойлашган. Бу кўча аҳолиси асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Авваллари маҳалла ҳудудидаги аҳоли хонадонларида жўмракдан сув чиққан. Эски сув қувурлари яроқсиз ҳолга келиши оқибатида мана 20 йилдан ошибдики, сув фақат биттагина қудуқдан олинади.
Аҳоли истеъмол учун ҳам, маиший масалаларда ҳам, ҳатто ҳайвонларни суғориш учун ҳам шу сувдан фойдаланади. Бу атрофда ерости сувлари ер сатҳига жуда яқин жойлашгани сабаб зовурлардаги сувлар шўр ва истеъмолга, фойдаланишга яроқсиз. Аҳолининг айтишича, ҳатто мевали дарахтлар ва томорқада экилган ўсимликларга сув қуйилса, ўсимликлар ўлиб, мевалар қуриб қолиш ҳолатлари учрайди.
Энг ёмони, қудуқда анча вақтдан бери махсус тозаловлар олиб борилмагани сабабли ундан чиқадиган сувни ҳам маълум муддат тиндириб ичишга тўғри келяпти.
“Манзил” ҳудуд аҳлининг сув масаласидаги ҳолатини шу ерда яшовчи Дилором опа Омонова мисолида кўрсатишга ҳаракат қилди. Видеони кўриб ўзингиз хулоса чиқарасиз, деган умиддамиз.
Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.
Мавзуга оид
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
10:00 / 07.05.2025
“Телефонда гаплашиш учун шу чўққига чиқардик” — қишлоқларда алоқа, интернет қандай?
12:15 / 28.04.2025
Фарғонада 1 майдан ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи ошади
16:35 / 12.04.2025