Жамият | 20:48 / 23.08.2022
12628
1 дақиқада ўқилади

ЕИнинг Россия билан чегарадош мамлакатлари ўз ҳудудларига россияликларнинг киришини тақиқлаши мумкин 

29 август куни Евроиттифоқ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Россия фуқароларига Шенген визаси беришни тақиқлаш масаласини муҳокама қилади.

Фото: ТАСС

Евроиттифоқнинг Россия билан чегарадош мамлакатлари ўз ҳудудларига россиялик туристларнинг киришини тақиқлаши мумкин. Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис Эстония, Латвия, Литва, Польша ва Финландиянинг ана шундай режаси тўғрисида маълум қилди.

"Мен бу мамлакатлар вазирлари билан гаплашдим. Бу борада келишмовчиликларни кўрмаяпман", - деди у.

Шунингдек, Латвия ташқи ишлар вазири 29 август куни бу мамлакатлардаги ҳамкасблари билан минтақавий виза тақиқини муҳокама қилмоқчилигини айтди. 

"Европа иттифоқида россиялик туристлар бўлмаслиги керак. Уларнинг мамлакати геноцидни амалга оширмоқда", - деб таъкидлади Ландсбергис.

29 август куни Евроиттифоқ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Россия фуқароларига Шенген визаси беришни тақиқлаш масаласини муҳокама қилади. Бу борада асосий ташаббускорлар Россия билан чегарадош давлатлардир. 

Германия канцлери ва Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел россияликларга виза берилиши тақиқланишига қарши чиқмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид