LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
LG Electronics биринчи телевизор ишлаб чиқарувчилардан биридир. LG Electronics биринчи марта 1966 йилда Корея бозорига ўз ишланмасини тақдим этди — 19 дюймли оқ-қора экранли телевизорни(BD-191). Компания ўз технологияларини такомиллаштириш устида ишлашда тўхтамай, ҳар сафар ўз мижозларига қулайлик ва завқ бағишлайди. 2019 йилда LG телевизорлари дунёда биринчи бўлиб Истеъмолчилар технологиялари ассоциацияси (CТА) томонидан белгиланган стандартлардан ошиб кетди ва NanoCell телевизорларини жорий этиш билан янги авлод маҳсулотига асос солди.
NanoCell - бу LG компаниясининг махсус ишлаб чиқилган LED дисплей технологияси. Тахминан бир нанометр ўлчамдаги заррачалар экраннинг тепасида тўпланади ва хира рангларни филтрлашга ёрдам беради. Бундай филтрлаш шовқин ва бузилишларсиз тоза ва ёрқин тасвирни ҳосил қилиш имконини беради. Ўзбекистон бозорида 8К ва 4К рухсатли NanoCell телевизорлари мавжуд.
4К¹ NanoCell серияли телевизорлари 8 миллион пикселдан иборат бўлиб, бошқа телевизорларга қараганда аниқроқ ва батафсил тасвирларни² тақдим этади. LG NanoCell 4К телевизорлари а7 Gen3 процессорини ўзида мужассам этган бўлиб, у тасвир ва овоз сифатини янада яхшилаш учун илғор чуқур ўрганиш алгоритмларини қўллаш орқали унумдорликни оширади. Тасвир ва товуш манбаларини яхшилаш орқали машинани ўрганишга асосланган учинчи авлод а7 процессори таъсирчан визуал ва овозни тақдим этади. Процессор видео шовқинини бартараф қилади ва янада жонли ранглар ва контраст ҳосил қилади. FXD пикселлар сонига эга тасвирлар кенгайтирилади ва 4К'га яқин сифатда ижро этилади.
8К модели 65NANO966PA LG NanoCell TV тахминан 33 миллион пикселни ўз ичига олади ва кўрилганда у максимал реализм ва тасвир тафсилотларини беради. Ушбу модел, шунингдек, ҳар бир телевизор кўриш тажрибасини ёқимли қилиш учун тасвир ва овоз сифатини автоматик равишда созлайдиган янги авлод а9 Gen3 8К смарт процессор билан жиҳозланган.
NanoCell инновацион хусусиятларга қўшимча равишда эстетик дизайни билан ҳам эътиборни тортади. Телевизор эгасининг илтимосига биноан расм сифатида деворга ўрнатилиши мумкин³, бу бўш жойни нафислик ва қулайлик билан тўлдиради. Кун давомида фойдаланувчи кам қувват режимида ўзининг севимли расмини акс эттириши, кечқурун эса севимли филмлари ёки ўйинларини томоша қилишдан завқланиши мумкин.
LG'нинг NanoCell серияли телевизорлари қулай кўриш тажрибаси учун рангларнинг мутлақ аниқлигини таъминлайди. Маълумки, LED дисплейлар бурчакдан қаралганда рангларни бузади ва ҳақиқий рангларни кўриш учун сиз марказда ўтиришингиз керак. LD муҳандислари бу муаммони NanoCell⁴ технологиясини ишлаб чиқиш орқали ҳал қилишди, фойдаланувчининг телевизорга нисбатан қаерда ўтирганидан қатъий назар тасвирнинг тўғри бўлишини таъминлайди. NanoCell телевизорлари хонанинг исталган жойидан бир хил сифатли ва жонли тасвирни⁵ тақдим этади, такомиллаштирилган HDP ва Dolby технологиялари эса фойдаланувчига ҳақиқий томоша завқини таъминлайди.
LG NanoCell телевизорлари Apple TV, Netflix ва Lg Channels иловаларини, шунингдек, Аllplay, Кinopoisk, Ivi ва Меroro иловаларини қўллаб-қувватлайди, бу уйингиздан чиқмасдан бир жойда энг сўнгги филмлар, сериаллар, ҳужжатли филмлар ва спорт трансляцияларини томоша қилиш имконини беради⁶.
Компютер ўйинчилари ва профессионал геймерлар LG NanoCell телевизорларининг юқори унумдорлиги ва тезкор жавобини баҳолай оладилар. NanoCell TV ўйинчилар тажрибасини реал вақтда ўйин саҳналари билан синхронлаштиради ва кириш кечикишини камайтиради.
Инновацион LG NanoCell телевизорлари қулай ўйин учун зарур бўлган барча муҳим функцияларга эга: HDMI 2.1 мос VRR, АLLM ва eAPS, силлиқ ва синхронлаштирилган графика билан тез ҳаракатланувчи объектларнинг реал кўринишини тақдим этади. Game Оptimizer автоматик равишда расм ва график созламаларини созлайди, бу ўйин туридан қатъи назар, ўйинчига тасвир сифатидан баҳраманд бўлиш имконини беради.
LG NanoCell телевизорлари спорт томоша қилишни ўтказиб юборишни ёқтирмайдиган спорт ишқибозлари учун ҳам қулай ечим бўла олади. Бундан ташқари, карнайларингизни⁹ Bluetooth билан оддийгина улаш орқали уйингизга янада бой ва реал овоз билан стадион туйғусини олиб келишингиз мумкин.
Сунъий интеллект ва ноёб "Уй бошқарув панели" платформаси туфайли LG телевизори маиший техника ва бутун ақлли уй тизимини бошқариш марказига айланди. Ҳозирданоқ LG ТhinQ туфайли сиз LG¹⁰ маиший техникага буйруқ беришингиз, телевизорингизга саволлар бериш¹¹ ва керакли маълумотларни қидиришингиз мумкин.
Қулайлик ва назорат - бугунги дунёда сизга керак бўлган асосий нарсалардир. LG NanoCell телевизорлари севимли филм ва телекўрсатувларингизни, шунингдек, спорт ўйинларини қулай томоша қилишни тўлиқ таъминлайди ва геймерларнинг севимли технологиясига айланади.
###
- Ўзбекистон бозорида мавжуд моделлар
- Аниқ ранг LG NanoCell технологиясига асосланган.
- Ўрнатиш муҳитига қараб, телевизор ва девор ўртасида озгина бўшлиқ бўлиши мумкин, шунингдек, ўрнатиш жойига қараб, кабел кўринадиган бўлиши мумкин.
- InterTeck SIE DE2000 ранг фарқи формуласига мувофиқ 100% ранг тўйинганлиги учун сертификатланган, ±30° кўриш бурчагида 18 та Маkbet ранг жадвали ёрдамида ўлчанган.
- 50 дюймли NANO 85 моделида 100% ранг тўйинганлиги қўллаб-қувватланмайди. Бошқа барча NANO 85 моделларида ва барча NANO 90, NANO 95 ва NANO 99 ўлчамларида қўллаб-қувватланади.
- 100% ранг тўйинганлигини қўллаб-қувватлайдиган барча моделлар InterТeck томонидан сертификатланган.
- Қўллаб-қувватланадиган хизматлар рўйхати мамлакатга қараб фарқ қилади.
- Динамиклар алоҳида сотилади.
- Қўллаб-қувватланадиган менюлар ва иловалар мамлакатга қараб фарқ қилади.
- Кўрсатилган менюлар маҳсулот чиқарилишидан олдин ўзгартирилиши мумкин.
Реклама
Мавзуга оид
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
09:00 / 19.08.2022
LG CordZero А9 Essential ишончли ёрдамчи билан самарали тозалаш
16:59 / 11.08.2022
LG Side-by-Side музлаткичи билан озиқ-овқатингизни янги сақлаш учун илғор технология
17:07 / 31.07.2022