Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда зардуштийлик даврига оид қадимий ибодатхона топилди
Қазишма ишлари давомида қадимги тош даврига оид, зардуштийлик қарашлари ва ислом дини кенг тарқалиши билан боғлиқ ўта ноёб топилмалар ва ибодатхона аниқланган.
Инновация вазирлиги томонидан молиялаштирилган “Ички ва халқаро туризмнинг Учтепа-Булоқмозор мажмуаси археологик ёдгорликларини ўрганиш ва уларни мовий осмон остидаги музейга айлантириш” мавзусидаги лойиҳа доирасида Наманган вилояти Норин туманида зардуштийлик даврига оид қадимий ибодатхона аниқланди.

Академик Аҳмадали Асқаров бошчилигидаги илмий жамоа қазиш ишлари давомида қадимги тош даврига оид, зардуштийлик қарашлари ва ислом дини кенг тарқалиши билан боғлиқ ўта ноёб топилмалар ва ибодатхонани топган.
“Қазишма ишларини олиб боришдан аввал тепалик остида қадимий ҳукмдор қабри ва унга қўшиб кўмилган бойликлар бўлса керак, деб тахмин қилгандик. Натижалар биз кутгандан ҳам аъло бўлди – қўлга киритган манбалар илмий қиммати ва аҳамияти беқиёс”, – деди академик.

Вазирлик хабарида Учтепа-Булоқмозор ёдгорлиги, у ердан топилган бошсиз роҳиба, кутвол (шаҳар ҳокими) хотини ва боласи қолдиқлари, олови ўчмайдиган ўчоқлар ҳақидаги суҳбат-мақола тез кунларда эълон қилиниши айтилади.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025