Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
СамДУ ҳузурида «Амалий онкология» маркази ташкил қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Самарқанд давлат университети Ядро физикаси лабораторияси базасида нурли терапияга муҳтож беморларга хизмат қиладиган Самарқанд давлат университети ҳузурида юридик шахс мақомисиз “Амалий онкология” марказини ташкил қилиш ҳамда аутсорсинг асосида давлат ва хусусий тиббий секторга фойдаланишга бериш таклифи маъқулланади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда қуйидагилар учун халқаро фондлар маблағларидан кредит ажратилишини таъминлайди:
- онкологик касал бўлган беморларга нурли терапия ўтказиш учун янги ташкил этилаётган “Амалий онкология” марказида мавжуд эскирган тезлаткични замонавий янги “Электронларни чизиқли тезлаткичи”га алмаштириш;
- томография учун ишлатиладиган радиоизотопларни ишлаб чиқиш учун “Циклотрон” қурилмасини сотиб олиш;
- экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини радиацион қайта ишлаш учун “Электронларни чизиқли тезлаткичи” қурилмаларини сотиб олиш.
Бунда, кредит маблағларини сўндириш манбаси Самарқанд давлат университети бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобланади.
Интеллектуал салоҳиятни мужассамлаштириш эвазига самарадорликни ошириш, таълим муассасалари моддий-техник базасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда Гулобод ҳудудига Самарқанд вилояти маъмурий маркази кўчирилишини инобатга олиб, 2022-2023 ўқув йили бошланишига қадар қуйидагиларни амалга оширилиши белгиланади:
- Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчаси, 93-уй ҳамда Ўзбекистон кўчаси, 11-уй манзилларида жойлашган Самарқанд давлат чет тиллар институти бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга Самарқанд давлат университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш;
- Самарқанд шаҳар, “Даштакиболо” ҚФЙ, Гулобод қўрғонида жойлашган Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Гулобод агробиотехнологиялар техникуми бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга Самарқанд давлат чет тиллар институтига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш;
- Самарқанд вилояти Жомбой тумани Шукур Бурҳонов кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Жомбой рақамли технологиялар техникуми бино ва иншоотларини Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025