Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ERIELL: Бангладеш Республикасидаги лойиҳаларнинг янги босқичи
Бангладешда ERIELL Group 2022 йилнинг 19 август куни 1-сонли Табги қудуғини бурғилашни расман бошлади. Маросимда мамлакат вазирлик ва компаниялари вакиллари иштирок этишди.
Нефть хизматларини кўрсатувчи компаниялар гуруҳи пандемия билан боғлиқ 3 йиллик танаффусдан сўнг Бангладешда фаолияти тикланишини шу тарзда тантанали бошлади.

Расмий тадбирда Бангладеш Энергетика вазирлигининг Бош котиби Маҳбуб Ҳуссайн, PetroBangla нефть-газ ва минерал ресурсларни қазиб олиш давлат компанияси раиси Назмул Аҳсан, лойиҳанинг Бош буюртмачиси - Бангладешнинг Bapex давлат компанияси раҳбари Муҳаммад Али, нефть-газ тармоғидаги кўплаб халқаро компаниялар ва маҳаллий маъмурият вакиллари иштирок этди.

Меҳмонлар учун бурғилаш майдончаси бўйлаб таништирув саёҳати ҳам ташкил этилди. Унда ERIELL Оilfield Services B.V. филиали директори Эржигит Дўстмуҳамедов бурғилаш жараёнининг ўзига хос жиҳатлари, тозалаш тизимининг ишлаши ва бошқа жараёнлар ҳақида сўзлаб берди.

Очилиш маросимида Бангладеш вакиллари томонидан ERIELL Group'га кўп йиллик ҳамкорлик ва Бангладеш Республикасида олдинги 17 та қудуқни қуриш жараёнида Компаниялар гуруҳи мутахассислари кўрсатган юксак профессионализм учун миннатдорчилик билдирилди. Қисқа вақт ичида амалга оширилган ҳамкорликнинг янги босқичига тайёргарлик ишлари самарадорлиги қайд этилди.

Ҳақиқатан ҳам, бурғилашни бошлашга тайёргарлик ишларини, жумладан бурғилаш қурилмаси ва бошқа катта габаритли ва оғир юкларни етказиб бериш ишларини муссон ёмғирлари мавсумида бажаришга тўғри келди. 1-сонли Табги қидирув қудуғи Бхола оролида жойлашган «Шахбазпур» конида бурғиланмоқда. Ёмғирлар оқими туфайли ювилиб кетган оролнинг тор йўллари, шунингдек, Бхола оролидаги оғир логистика шароитлари, юк ва бошқа зарур воситаларни тайинланган жойга етказиш учун кўплаб техник ва муҳандислик ечимларини талаб этди. Бундан ташқари, 1-сонли Табги қудуғига борадиган йўлда 12 та кўприк жойлашган бўлиб, ҳозирги кунда бу ерда реконструкция ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу шароитлар ERIELL Group мутахассислари учун янги тажриба бўлмоқда, уларни турли иқлим шароитларида ишлашга ўргатмоқда. Бангладеш Республикасида уч йиллик танаффусдан сўнг биринчи қидирув қудуғини бурғилашнинг бошланиши ушбу мамалакатда нефть хизматларини кўрсатувчи компаниялар гуруҳи ривожланишининг янги босқиси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ERIELL Group 2012 йилнинг иккинчи ярмида Бангладеш бозорига кириб келди ва 2013 йилнинг бошларида Shrikail-3 ва Titas-20 қудуқларини бурғилашни бошлади. Пандемия бошлангунга қадар 17 та қудуқ муваффақиятли бурғиланди, уларнинг 15 тасига саноат гази оқими келиб тушган.
ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ