Жаҳон | 23:07 / 25.08.2022
11713
2 дақиқада ўқилади

Ҳаага ЕИдан «Газпром» ўрнига бошқа газ етказиб берувчи топилмагунига қадар санкцияларни ортга суришни сўрамоқчи

Евроиттифоқ Россияга қарши киритган санкцияларга кўра, ЕИ мамлакатлари Россия компаниялари билан амалдаги шартномаларни 10 октябргача бекор қилиши шарт.

Фото: Reuters

Ҳаага Евроиттифоқдан «Газпром» ўрнига бошқа газ етказиб берувчи топилмагунига қадар муниципалитетни Россияга қарши санкциялардан истисно қилиб туришни сўрамоқчи, деб хабар берди Reuters агентлиги.

Евроиттифоқ Россияга қарши киритган санкцияларга кўра, ЕИ мамлакатлари, жумладан, Нидерландия Россия компаниялари билан амалдаги шартномаларни 10 октябргача бекор қилиши шарт.

Бу эса Ҳаага муниципалитети мазкур муддатга қадар «Газпром» ўрнига бошқа газ етказиб берувчини топиши кераклигини англатади.

Шаҳар ҳокимияти июн ва июлда умумевропа тендерини эълон қилгани, лекин тендерда қатнашиш учун бирорта ҳам газ етказиб берувчидан ариза тушмаганини билдирди.

Газ етказиб берувчилар билан музокаралар орқали келишувга эришиш мумкин, бироқ бу 10 октябрдан аввал амалга ошмайди, деб ёзди шаҳар кенгаши аъзоси Саския Бруинс.

У 2023 йилнинг 1 январигача санкциялар борасида Ҳаага муниципалитети учун истисно қилишни сўрашини айтди.

Бруинс Ҳаага ўз тендер ўтказиш шарти ўз вақтида бажарилгани, аммо ижобий натижага эришилмагани сабабли Евроиттифоқ бу сўровга розилик беришига ишонч билдирди. Унинг қўшимча қилишича, 1 январдан кучга кирадиган ҳар қандай янги шартнома «Газпром» билан тузилган ҳозирги шартномага нисбатан анча қиммат бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид