Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея Ўзбекистонда фуқароларни фавқулодда вазиятларга жавоб беришга ўргатиш марказини қуради
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Жанубий Корея делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Корея парламенти қурилиш ва транспорт масалалари қўмитаси раиси Ким Ду Гван бошчилигидаги делегация Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Азизбек Латифжонов билан учрашди, дея хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашувда Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси раиси биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон, TDC Co Ltd компанияси президенти Чой Ин Чанг ва бошқалар Корея ёнғин хавфсизлиги ассоциацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда фуқароларни ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларга жавоб беришга ўргатиш учун замонавий ўқув маркази барпо этиш лойиҳаси бўйича маълумот берди. Томонлар ушбу лойиҳани амалга ошириш учун давлат ва хусусий секторлари ҳамкорлиги орқали фаол ёрдам кўрсатишга келишиб олди.
Ўзбекистонда фуқароларни ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларга жавоб беришга ўргатиш учун замонавий ўқув маркази қарийб 30 млн долларлик тўғридан тўғри инвестиция ҳисобидан, тахминан 5 гектар майдонда барпо этилади.
2022 йил июнь ойида Ўзбекистонга Жанубий Корея томонидан 8 дона махсус ўт ўчириш автомобили ва тиббий техника, ҳимоя воситалари ва жиҳозлари беғараз етказиб берилди. Август ойида ушбу ускунани ишлатиш бўйича Тошкент ва Фарғона вилоятлари ФВБда кореялик мутахассислар иштирокида ўқув курслари ташкил этилди.
Мавзуга оид
09:33 / 04.04.2025
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди
10:29 / 24.03.2025
Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига нисбатан импичмент бекор қилинди
10:55 / 19.03.2025
Кореянинг Улсан шаҳар мэрияси орқали Ўзбекистон фуқароларига соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади
15:44 / 05.02.2025