Жаҳон | 19:54 / 25.08.2022
12170
1 дақиқада ўқилади

Путин қуролли кучлар ҳарбий хизматчилари сонини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади

Россия қуролли кучлари хизматчилари сони охирги марта 2017 йилда белгиланганди. Ўшанда уларнинг сони 1 млн 902 минг 758 нафар бўлиб, 1 млн 13 минг 628 нафари ҳарбийлар эди.

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин мамлакат қуролли кучларидаги штатлар сонини 2 млн 39 минг 758 нафарга етказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Уларнинг 1 млн 150 минг 628 нафарини ҳарбий хизматчилар ташкил қилади.

Қайд этилишича, фармон 2023 йил 1 январдан кучга киради.

Россия қуролли кучлари хизматчилари сони охирги марта 2017 йилда белгиланганди. Ўшанда уларнинг сони 1 млн 902 минг 758 нафар бўлиб, 1 млн 13 минг 628 нафари ҳарбийлар эди. Янги фармон билан ҳарбийлар сони 137 минг кишига оширилади (+13,5 фоиз).  

15 июль куни Россияда қуролли кучларга баҳорги чақирув якунига етди. Баҳорги чақирув даврида мудофаа вазири Сергей Шойгу армияга янги чақирилганлар ҳеч қандай қайноқ нуқталарга юборилмаслигига ваъда берганди.

Кузги чақирув 1 октябрда бошланади ва 31 декабргача давом этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид