Ўзбекистон | 13:24 / 26.08.2022
9405
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонлик ёшлар учун барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этилади

Қорақалпоғистонда таълимни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларидан келиб чиқиб, президент мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Фото: Kun.uz

Унга кўра, Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратиш йўлга қўйилади.

Бўш турган давлат объектларида ёшлар ва хотин-қизларни хорижий тиллар ва IТ соҳасига ўқитиш курсларини ташкил этиш имконияти яратилади, ушбу объектлар тадбиркорларга 5 йилгача бепул фойдаланишга берилади.

Қўнғирот, Нукус ва Чимбой туманларида 4 та “Ишга марҳамат” моно-марказлари ташкил этилади.

Фақат Қорақалпоғистонлик ёшлар учун мамлакатдаги барча олийгоҳларга алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этилади.

Президент Қорақалпоғистондаги эҳтиёждан келиб чиқиб, экология, қишлоқ хўжалиги, ирригация, қурилиш соҳаларида таянч докторантурада қўшимча кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишга топшириқ берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид