Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:20 / 27.08.2022
2353
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда иккита кўча вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳридаги иккита кўча 27 август куни соат 9:00 дан соат 13:00 га қадар вақтинча ёпилади.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, бу йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан амалга оширилади.
Ушбу кўчалар:
- Сеул кўчаси Фурқат кўчаси билан кесишмасидан Бунёдкор шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
- Мўминова кўчаси Шаҳриобод кўчаси билан кесишмасидан Дўрмон йўли кўчасигача.
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.


Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш