Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон иқтисодий фаоллик кўрсаткичи бўйича Ўзбекистонда 1-ўринни эгаллади
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистон ҳудудларида Иқтисодий фаоллик барометри (ИФБ) натижаларини эълон қилди.
ИФБ маълум бир даврда ҳудуддаги иқтисодий фаолликни баҳолайди. Фаоллик пасайишини бартараф этиш бўйича чоралар кўриш ҳамда ҳудудлар ўртасида рақобатни рағбатлантиради. ИФБ 12 та кўрсаткични 3 та компонентга бўлган ҳолда (ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, ташқи савдо фаоллиги) ҳисобланади.
Таҳлил натижаларига кўра, 2022 йил биринчи ярмида иқтисодий фаоллик юқори кўрсаткичлари Андижон, Жиззах, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (ИФБ = 0,569-0,678) кузатилган.
Бунга Андижон ва Жиззах вилоятларида истеъмол товарларни ишлаб чиқаришда ҳамда товар ва хизматлар экспорти, импортида кузатилган жадал ўсиш ишлаб чиқариш ва ташқи савдо фаоллигига, ИФБ индексига ижобий таъсир этган. Бунинг натижасида Андижон (12-ўриндан 1-ўринга) ва Жиззах вилоятлари (9-ўриндан 2-ўринга) ҳудудлар орасида ўз позицияларини яхшилашга эришди.
Самарқанд вилояти ИФБ юқорилиги (3-ўрин) ушбу ҳудудда тадбиркорлик фаолияти (кичик бизнес субъектлари ташкил этиш ва самарали фаолият юритиш қулайлиги), экспорт салоҳияти (озиқ-овқат маҳсулотлари, туризм хизматлари) ривожлангани натижасида кузатилди.
Ҳисобот даврида 6 та ҳудуд (Андижон, Жиззах, Навоий, Фарғона, Хоразм, Самарқанд вилоятлари) иқтисодий фаоллигини яхшилаган бўлиб, бунда тадбиркорлик (кичик бизнес субъектларини ташкил этиш ва фаолиятини рағбатлантириш натижасида тадбиркорлик фаоллиги индекси 0,588-0,650 га тенг бўлган) иқтисодий ривожланишни юзага келтирувчи асосий омил ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025