Ўзбекистон | 11:53 / 29.08.2022
2590
1 дақиқада ўқилади

БАА Ўзбекистонда автомобилларга энергия бериш шохобчалари тармоғини ташкил этади

БААдаги нуфузли халқаро компания Ўзбекистон энергетика бозорига киришга қизиқиш билдирмоқда.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон элчихонасида Capton energy компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Мулоқотда Ўзбекистонда энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, автомобилсозликда қайта тикланувчи энергияга асосланган транспорт воситалари ишлаб чиқариш ва электроника соҳасида эҳтиёт қисмлар тайёрлаш бўйича лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди.

Capton energy вакиллари Ўзбекистонда энергетика ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун истиқболлар кенглигини таъкидлаб, кичик ҳажмдаги қуёш энергиясига асосланган энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, автомобилларга энергия бериш шохобчалари тармоғини ташкил этишга қизиқиш билдирди.

Учрашувда Capton energy компанияси делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш, мамлакат вазирлик ва идораларида музокаралар ўтказиб, истиқболларни белгилаб олиш келишувига эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид