Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ИИБ ходимлари томонидан мастлик ҳолатини текшириш учун олиб кетилаётган фуқаро тўсатдан вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Қувасой шаҳар Лашкар қишлоғида ИИБ участка инспектори бир фуқарони уриб жароҳат етказгани ҳақида хабар тарқалди. Фарғона вилоят прокуратураси расмий маълумот берди.
Аниқланишича, 27 август куни соат 19:00 ларда Қувасой шаҳар “Юқори Мўян” МФЙ ҳудудида 1962 йилда туғилган фуқаро Х.Т. жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар содир этган.
Хабарга кўра, шунинг учун Қувасой шаҳар ИИБ ходимлари томонидан мастлик ҳолатини текшириш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда унинг соғлиғи ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
Судга оид тиббий экспертиза дастлабки маълумотига кўра, Х.Т.нинг ўлимига “Юрак ишемик касаллиги, юрак тож қон томирлари ўткир етишмовчилиги, ўнг томонлама пневмония, сурункали плеврит, ошқозон ости безига қон қуйилиши, алкоголдан заҳарланиш” ташхиси қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Текширув жараёни вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
15:13 / 03.03.2025
Қувасойда дарахтлар ноқонуний кўчирилган, зарар 2 млрд сўм атрофида – Эковазирлик
15:39 / 24.02.2025
Оёқости бўлган қонунлар ва йўқ қилинган яшил жамоат парки: “Аждар юрак” ҳокимга чора кўриладими?
10:05 / 19.02.2025
Шахсан ҳоким бош-қош: Қувасойда 300 га яқин дарахт қўпориб ташланди
12:20 / 27.11.2024