Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молиявий мустақиллик берилган ОТМлар таълим муассасаларида «Ректор стипендияси» жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “ОТМ талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига қўшимча киритилади.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори қуйидагиларни назарда тутувчи 5-илова билан тўлдирилади:
- ўқувчилар, қизлар алоҳида қобилияти ва иқтидори муносиб рағбатлантириб борилади;
- стипендия совриндорлари учун мезонлар ва уларга нисбатан баллар аниқ белгиланади;
- стипендия совриндорлари аниқлангандан сўнг уни тақдим этиш механизмлари кетма-кетлиги аниқ белгиланади.
Таркибида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар олий таълим муассасалари тасарруфидаги ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига “Ректор стипендияси”ни тайинлаш ва тўлашда шаффофлик, холисликка тўлиқ амал қилинади.
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларига ўз тизимидаги ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида “Ректор стипендияси”ни жорий этиш тавсия этилади.
Мавзуга оид
16:09 / 13.05.2025
«Эл-юрт умиди» президент стипендияси жорий этилади
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
22:57 / 05.05.2025
Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига янги ректор тайинланди
12:48 / 04.10.2024