Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байрам муносабати билан пенсиялар картага олдиндан юклаб берилади
Пенсия жамғармаси сентябрь ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномаларини август ойида шакллантирди ҳамда пенсия ва нафақа тўловларини бошлаш учун етарли маблағларни 1 сентябрга қадар тижорат банкларига молиялаштириб беради.
Жамғарма хабарига кўра, пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқаролар жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар улар банк пластик карталарига юклаб берилади.
Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йил 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон давлат мустақиллиги 31 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жорий йил 1-4 сентябрь кунлари дам олиш куни деб белгиланган.
Мавзуга оид
09:31 / 20.02.2025
Марказий банк карталар ҳақида юборилаётган SMS хабарлар бўйича изоҳ берди
16:58 / 19.02.2025
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар
00:23 / 17.02.2025
Март ва августдан ойликлар ва пенсиялар ошиши ҳақидаги миш-миш рад этилди
23:17 / 13.02.2025