Бунёдкор шоҳкўчасида қарама-қарши ҳаракатланган «Ласетти» ҳайдовчиси 15 суткага қамалди
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди ҳуқуқбузарни МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топган.
Ижтимоий тармоқларда “Ласетти” машинаси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 24 август куни соат 22.20 ларда 1986 йилда туғилган Ж.М. “Ласетти” машинасини тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда бошқариб, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида йўл қарама-қарши томонида ҳаракатланган.
Ҳуқуқбузарлик содир этган Ж.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 128-5-моддаси 2-қисми, 135-модда, 194-модда билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилган.
Суд қоидабузарга нисбатан тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқиб, унга нисбатан қарор қабул қилган. Қоидабузар ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024