Ўзбекистон | 17:00 / 30.08.2022
14408
4 дақиқада ўқилади

“Маоши яхши, муносиб иш ўринлари яратиляпти” — Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижондаги янги объектларни очиб берди

Андижон вилоятида Мустақиллик байрами олдидан саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш анъанага айланган. Шу кунларда ҳудудда 30 га яқин ана шундай объектлар ишга туширилиб, уларда 10 мингта янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари ижтимоий соҳа объектлари бўлган -  мактаб, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасалари  ҳамда маҳалла гузарларининг ҳам очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур объектларнинг очилиш маросимларида иштирок этди.

Андижон тумани, “Нохотак” маҳалла фуқаролар йиғинида KB GOLD SELIN” МЧЖ томонидан одеял ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Лойиҳа қиймати 5,2 миллион АҚШ доллари бўлган, йилига 500 минг дона одеял ишлаб чиқарувчи  ьазкур корхонада 200 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари иш билан таъминланади. Эътиборли жиҳат: ишчиларнинг ойлик маоши ишга кирган кунидан 2 млн сўмни ташкил этиб, фаолияти давомида 4 млнгача кўтарилади.

“АGROBANK” вилоят бошқармасининг янги қиёфага кирган биноси Андижон шаҳрининг Пушкин кўчасига кўрк бағишлади. Аҳоли ва юридик шахсларга сифатли ва замонавий банк хизматларини кўрсатиш учун бунёд этилган мазкур бинонинг капитал таъмирланиши учун 28 млрд маблағ сарфланган.

Олтинкўл тумани Садда қишлоғида “Penye tex” МЧЖ томонидан амалга оширилган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида 300та иш ўрни яратилди. Тадбиркор Корхона йилига 4,0 миллион дона трикотаж кийимлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, йиллик экспорт ҳажми 2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Байрам арафасида очилган энг катта лойиҳалардан бири “Асакатекстил” МЧЖ томонидан ташкил этилган тўқимачилик комплекси бўлди.

12 гектар майдонни эгаллаган мазкур комплекс йилига 6 минг тонна тола, 8,5 минг тонна калава ип, 710 тонна мато, 3,5 минг тонна калава ип бўяш, 2,8 минг тонна матога гул босиш, 3,5 минг тонна матони бўёқлаш, 2,3 млн дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. 2500 иш ўрнига эга корхона томонидан ўтган 2021 йилда 8,7 млн. АҚШ долларлик маҳсулотларни Туркия, МДҲ, Хитой давлатларига экспорт қилинди.

Хўжаобод туманидаги “GSR building materials” МЧЖ томонидан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси йилига 1 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, жамиятда 200 та иш ўрни ташкил этилди.

"Khantex Oil" МЧЖ томонидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш йирик лойиҳаси Қўрғонтепа тумани Учқун маҳалласида ташкил этилди. Очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мана шундай катта корхоналарнинг ишга тушиши ҳудудда саноатни ривожлантириш билан бир вақтда яратилган иш ўринлари туфайли аҳолининг фаровонлигини оширилишига хизмат қилишини таъкидлади. Мазкур лойиҳанинг қиймати 27 миллион АҚШ долларини ташкил этади.   Дастгоҳлар Туркия, Италия, Болгария, Испания, хамда Германия давлатларидан олиб келиниб ўрнатилди. Йиллик ўртача 72 минг тонна чигит қайта ишлаб чиқариш қувватига эга "Khantex Oil"да 400 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари иш билан таъминланади. 

Қўрғонтепа туманидаги Учқун маҳалласида намунали маҳалла гузарининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ⓣ

Мавзуга оид