Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш ва яшаш харажати учун субсидия ажратилади
Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
Ҳукуматнинг 341-сонли қарорига асосан, Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали ариза берилади.
Ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:
- агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган бола қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва бола қонуний вакили эканини тасдиқловчи ҳужжат;
- нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартнома электрон нусхаси (pdf ёки jpg форматда) юборилади.
Шартномада нодавлат таълим ташкилоти номи, СТИРи, банк ҳисобварағи, жойлашган манзили, ариза берувчи ўқишни истаган касб-ҳунар тури ёки таълим йўналиши, ўқиш муддати, ўқиш бир ойлик ва умумий тўлов миқдори кўрсатилиши лозим.
Яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:
- транспорт харажатларини қоплаш сўралганда — йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар электрон нусхалари (агар мавжуд бўлса, pdf ёки jpg форматда);
- яшаш харажатларини қоплаш сўралганда — ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилгани ҳақида билдиришнома электрон нусхаси (агар мавжуд бўлса, pdf ёки jpg форматда).
Аризаларни кўриб чиқиш муддати - 15 иш куни.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
09:50 / 17.05.2025
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
11:15 / 12.05.2025