Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Озарбойжоннинг бир гуруҳ фуқароларини мукофотлади
Президент “Озарбойжон Республикасининг бир гуруҳ фуқароларини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, илм-фан ва маданий-гуманитар алоқаларни амалий маъно-мазмун ҳамда янги ташаббуслар билан бойитиш, икки мамлакат қардош халқлари ўртасидаги биродарлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотланди:
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан
- Маммадова Гулянақ Закир қизи - Р. Бейбутов номидаги Озарбойжон давлат мусиқа театри вокалисти
“Дўстлик” ордени билан
- Мустафаев Шаҳин Мажид ўғли - Озарбойжон Миллий фанлар академиясининг академик З.М. Бунядов номидаги шарқшунослик институти бўлим мудири, академик
- Аскаров Рамиз Бахшали ўғли - Боку давлат университети туркология кафедраси мудири, профессор
- Биннатова Алмас Қасим қизи - Озарбойжон Миллий фанлар академиясининг Низомий номидаги Адабиёт институти “Озарбойжон – Туркманистон – Ўзбекистон адабий алоқалари” бўлими мудири
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025