Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 сентябрдан транспорт ижараси бўйича айрим шартномаларни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди
2022 йил 1 сентябрдан фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.
2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:
- 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
- лицензия варақаси беришда автомобил эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.
2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.
Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.
Мавзуга оид
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
14:38 / 02.05.2025
Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини шакллантиришда ЕИ билан ҳамкорлик қилади
09:45 / 11.04.2025
Транспортни пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди
11:43 / 10.04.2025