Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея ишчиларни юборувчи давлатларга ажратилган квоталарни оширади
Е-9 визаси асосида Корея Республикасига ишчиларни юборувчи давлатларга ажратилган квоталарни ошириш масаласи кўриб чиқилади.
Жанубий Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRDK) томонидан Чангвон шаҳрида Е-9 визаси асосида ишчи кучи юборувчи 16 давлат дипломатик корпус вакиллари иштирокида 2022 EPS Conference конференцияси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Мазкур тадбирда Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Кореяда меҳнат фаолиятини олиб бораётган чет эллик ишчилар орасида иш вақтида бахтсиз ҳодисалар олдини олиш бўйича хабардорликни ошириш юзасидан Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRDK), Корея меҳнат хавфсизлиги ва саломатлиги агентлиги (KOSHA) ва 16 давлат дипломатик корпус вакиллари ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Конференция ташкилотчилари истиқболда Е-9 визаси асосида Кореяга ишчиларни юборувчи давлатларга ажратилган квоталарни ошириш масаласи кўриб чиқилишини билдирди.
Мавзуга оид
09:33 / 04.04.2025
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди
10:29 / 24.03.2025
Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига нисбатан импичмент бекор қилинди
10:55 / 19.03.2025
Кореянинг Улсан шаҳар мэрияси орқали Ўзбекистон фуқароларига соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади
15:44 / 05.02.2025