Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони олий даражада эришилган келишувлар режасини кўриб чиқди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Саудия Арабистони элчиси олий даражада эришилган икки томонлама келишувларни амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Саудия Арабистони элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашди.
Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 17-18 август кунлари Саудия Арабистонига амалга оширган давлат ташрифи чоғида тузилган шартномаларни амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси муҳокама қилиниб, олий даражадаги ташриф доирасида энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш юзасидан ҳукуматлар ва вазирликлар даражасида 15 та ҳужжат имзолангани қайд этилди.
Ушбу ташриф чоғида икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги БМТ, ИҲТ, Араб давлатлари лигаси ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Томонлар турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик жиҳатларига тўхталиб ўтди.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025