Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британиянинг Мянмадаги собиқ элчиси бир йилга қамалди
Вики Боуман билан бирга унинг эри, Мянма фуқароси Тхейн Лин ҳам бир йилга қамалди. У хотинига қонун бузишда шерик бўлганликда айбланган.
Буюк Британиянинг Мянмадаги собиқ элчиси Вики Боуман виза режимини бузганликда айбланиб Янгон шаҳри суди томонидан бир йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Myanmar Now портали хабар берди.
Боуман билан бирга унинг эри, Мянма фуқароси Тхейн Лин ҳам бир йилга қамалди. У хотинига қонун бузишда шерик бўлганликда айбланган.
Қайд этилишича, улар Боуман рўйхатдан ўтган Янгон шаҳридаги оилавий уйларида эмас, Тхейн Линнинг Тайланд билан чегара яқинидаги уйида яшашгани қонун бузилиши деб топилган.
Улар 2006 йилда Англияга кетишган, 2013 йилда Мянмага қайтиб келишган. Боуман бу ерда "Масъулиятли бизнес маркази" нодавлат ташкилотига раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025