Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий тармоқларда Алишер Усмонов ва USM компанияси номидан фойдаланилиб, фейк маълумотлар тарқатилмоқда
Алданиб қолманг! “USM Invest”, “ USM инвестиция академияси”, “ USM инвестиция жамғармаси”, “ USM платформаси”, “Алишер Усмоновнинг даромад ошириш дастури” ва шунга ўхшаш йўналишдаги сайтлар ва рекламаларнинг барчаси фирибгарлар томонидан ноқонуний равишда пул ишлаш учун яратилган.
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда USM ҳолдингига гўёки алоқадорлиги айтилаётган лойиҳаларга сармоя киритишга, шунингдек, Алишер Усмонов ёки унинг хайрия жамғармасига шерик бўлишга ёки ундан ёрдам олишга ундайдиган реклама эълонлари ва нашрлар пайдо бўлмоқда.
Рекламаларнинг аксарияти Facebook вa Instagram ижтимоий тармоқларида жойлаштирилган. Бундай нашрлар кўпинча USM сайтлари сифатида кўрсатилган ва гўёки фойдаланувчиларга юқори даромадли инвестицияларнинг турли шаклларини таклиф этувчи фирибгар манбалар ҳаволаларини ўз ичига олади.
Қайд этилишича, USM ҳолдинги ва унинг акциядори Алишер Усмонов жисмоний шахслар учун инвестиция лойиҳаларини ишга туширмаган ва бу мавзуга оид сайтлар, нашрлар ёки рекламаларга алоқадор эмас. Ҳолдинг ҳам, унинг акциядори ҳам ижтимоий тармоқларда реклама жойлаштирмайди.
“USM Invest”, “ USM инвестиция академияси”, “ USM инвестиция жамғармаси”, “ USM платформаси”, “Алишер Усмоновнинг даромад ошириш дастури” ва шунга ўхшаш йўналишдаги А. Усмонов ва USM’га ҳеч қандай алоқаси бўлмаган «лойиҳалар» фирибгарларнинг тузоғи ҳисобланади.
Бундай лойиҳалар, сайтлар ва рекламаларнинг барчаси фирибгарлар томонидан фойдаланувчиларни алдаш ва улардан ноқонуний равишда пул олиш учун яратилган. Шу каби реклама эълонларига дуч келганлардан уларга эътибор бермасликни ёки улар эълон қилинган манбаларга шикоят жўнатишни сўраймиз.
Мавзуга оид
20:26 / 01.04.2025
Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилади: Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган
16:46 / 14.03.2025
Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова санкциялардан озод этилган бўлиши мумкин
22:38 / 14.02.2025
Telegramʼда «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди
19:54 / 08.02.2025