Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик оиласи билан ватанга қайтарилди
Санкт-Петербургда оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик оиласи билан ватанга қайтарилди.
Миграция агентлиги хабарига кўра, С.Н. Россияга жорий йил 7 январь куни оиласи билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган. Аммо 20 июнь куни саломатлиги ёмонлашган ва шифохонага ётқизилган.
Шундан сўнг С.Н. ишга лаёқатсиз бўлиб қолгани сабабли Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллигига ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Фуқарога Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилган ва Санкт-Петербург - Самарқанд йўналишидаги авиарейс билан ватанга қайтарилган.
Бундан олдин Россияда 12 нафар ўзбекистонликнинг паспорти иш берувчилардан олиб берилганди.
Мавзуга оид
10:37 / 24.03.2025
Петербургда мигрантларнинг келиб чиқиши ва миллатини аниқлайдиган камералар ўрнатилади
12:26 / 22.02.2025
Петербургдаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди
14:22 / 05.02.2025
Саудия Арабистонида оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
22:06 / 28.01.2025