Темирйўл идорасига ишга олиб кириб қўйиш эвазига 3000 доллар талаб қилган шахс ушланди
Хоразмда ишга олиб кириб қўйиш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган фуқаро қўлга олинди.
Жорий йил 30 август куни Хоразм вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи номига С.С. исмли шахс ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти.
У Урганч темирйўл ташкилотида ишловчи «А» исмли шахс ўз мансабдор танишлари орқали уни темирйўл идораларидан бирига ишга киритиб қўйиш эвазига 3000 АҚШ доллар пул талаб қилаётганини ёзиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Аризага асосан Хоразм вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ЖҚБ ҳамда Урганч ТП ходимлари томонидан тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 1996 йилда туғилган, Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи Р.А. аризачи фуқаро С.С.дан олдиндан келишилган 3000 АҚШ доллар пулларни Урганч шаҳридаги «Жавоҳир» чойхонасида олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
20:50 / 17.09.2024
Россиялик блогер Ўзбекистон поездидаги саёҳатни «ҳақиқий синов» деб таърифлади
16:21 / 16.09.2024
Иш ва дам олиш ўртасидаги мувозанат. Европанинг қайси давлатлари бу борада етакчи?
07:12 / 14.09.2024