Ўзбекистон | 10:14 / 03.09.2022
7347
2 дақиқада ўқилади

58 та ОТМда янги технологияларни жорий этиш бўйича 377 та лойиҳа амалга оширилади

Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Инновацион ривожланиш вазирлигига ташриф буюриб, вазирлик фаолияти натижалари ва Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш режалари билан танишди.

Инновацион ишланмалар, илмий тадқиқотлар натижалари ва стартап маҳсулотлари кўргазмаси кўздан кечирилди, вазирлик раҳбарияти эришилган натижалар ва стратегияни амалга ошириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида тақдимот ўтказди.

Қуйидаги рақамлар келтирилди: жами 31 та тармоқ кесимида 441 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, шундан 215 таси бўйича амалга ошириш ишлари бошланган. Лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун 889,2 млрд сўм маблағ ажратилган. Стратегияда инновацион деб белгиланган мамлакат 28 тумани учун инновацион ривожланиш концепцияси ишлаб чиқил ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари малакасини ошириш курслари ташкил этилди.

2022-2023 йилларда мамлакат 58 та ОТМда янги ишланма ва технологияларни жорий этиш бўйича 217,8 млрд сўмлик 377 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Инновацияларни жорий қилиш бўйича раҳбар ўринбосарлари самарадорлик кўрсаткичи, тармоқ корхоналаhttps://dunyo.info/cyrl/site/inner/itsv_ozbekistonning_innovatsion_rivozhlanish_istiqbollari_korib_chiqildi-zjRри ва ОТМ инновацион фаолияти, ҳудудлар инновацияларни жорий қилиш бўйича фаолиятини баҳолаш рейтинглари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ташриф давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги таклифларини инобатга олган ҳолда, инновацион ривожланиш стратегиясини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид