Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:43 / 03.09.2022
7411
1 дақиқада ўқилади
«Музейлар ҳафталиги» доирасида Тошкент музейлари бепул хизмат кўрсатишни бошлади
Бугундан эътиборан "Музейлар ҳафталиги" тадбири бошланади. Унга кўра, келгуси етти кун мобайнида фуқаролар учун айрим музейларга кириш бепул бўлади.
Музейлар рўйхати:
- Ўзбекистон Давлат санъат музейи;
- Абдулла Қодирий уй музейи;
- Юнус Ражабий уй музейи;
- Ўрол Тансиқбоев уй музейи;
- Тамарахоним уй музейи;
- Сергей Есенин уй музейи.
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 апрелда чиқарган 68-сон қарори 8-иловасидаги низомга кўра "Музейлар ҳафталиги" тадбири ҳар йили 2-8 сентябр кунлари ўтказилиши белгилаб қўйилган.
Фуқаролар бир ҳафта давомида музейларга ташриф буюриб, миллий музей фондига киритилган ашёлар ва коллекциялар билан танишиб олиши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш