Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон Туркиядан туркманлар учун вақтинчалик виза режимини жорий этишни сўради
Ҳозирда Туркманистон фуқаролари Туркияда туристик мақсадларда 30 кунгача визасиз юриши мумкин. Ашхобод Анқарадан бу тартибни бекор қилишни сўрамоқда.
Туркманистон ҳукумати Туркиядан ўз фуқаролари учун вақтинчалик виза режимини жорий этишни сўради. Бу ҳақда Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Туркманистон фуқароларининг Туркия Республикасида бўлиб туриши қоидаларини такомиллаштириш ва тизимли асосда юритиш мақсадида Туркманистон томони Туркияга Туркманистон фуқаролари учун вақтинчалик асосда турли тоифадаги визалар режимини жорий этишни сўраб мурожаат қилди»,— дейилади вазирлик хабарида.
Маълумотларга кўра, илгари Туркманистон фуқаролари Туркияда туристик мақсадларда 30 кунгача визасиз юриши мумкин эди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:28 / 26.05.2025