Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади
Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган терактни қатъий қоралади.
«Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади.
Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз», — дейилади вазирлик баёнотида.
Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги «Гузаргоҳ» масжидида 2 сентябр куни жума намози пайтида террорчилик ҳаракати содир этилганди. Ҳужум натижасида 29 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳатланган. Теракт ИШИД тарафдорлари томонидан амалга оширилган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025