Мавҳумлик ва хаос: Тошкент яна уйсиз талабалар шаҳрига айланди
ОТМларда дарслар бошланди. Лекин минглаб талабаларга бу қувонч татиётгани йўқ: ҳозир уларнинг хаёлида ўқиш эмас, яшашга жой топиш муаммоси. Kun.uz Тошкентдаги талабалар шаҳарчасида бўлиб, бошпана излаб сарсон юрган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди.
Кўп йиллик муаммо – ўша-ўша. Кўрпа-тўшаклари билан пойтахтга кўчиб келган талабалар ва уларга ҳамроҳ ота-оналар университет хиёбонида бирор янгиликдан умидвор бўлиб кутишяпти.
Ота-оналардан бири грантда ўқийдиганларга ётоқхона берилмаслиги айтилганидан оғринади. Ижара нархлари эса осмонда.
Кўплар умид қилаётган ётоқхона масаласи эса мавҳум. Бу борада шунчаки хаос юзага келган.
2021 йил сентябрида қабул қилинган ҳукумат қарори билан, 2022 йилда Тошкент шаҳридаги 11та ОТМда ётоқхоналар қурилиши керак эди. Лекин Kun.uz аввалроқ ёзганидек, улардан фақатгина Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг янги ётоқхонаси тайёр.
Ўзбекистон Миллий университетининг мавжуд ётоқхоналаридан бирида эса ҳамон таъмирлаш ишлари охирига етказилмаганига гувоҳ бўлдик. Янги ётоқхона борасида эса маълумот йўқ.
Аввалроқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги республикада 30890 ўринли 60та лойиҳа амалга оширилаётгани, шундан 16050 ўринли 30та лойиҳада қурилиш жараёни кетаётганини маълум қилганди.
Kun.uz талабаларнинг хотиржам билим олишига тўсиқ бўлиб келаётган турар жой муаммоси ҳақида бир неча йилдан бери ёзиб келади:
Мавзуга оид
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024