Ўзбекистон | 13:01 / 05.09.2022
6239
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Сирдарё вилоятларини Фарҳод ГЭС орқали боғловчи автобус қатнови йўлга қўйилди

Мустақиллик 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилоятидан Сирдарёга қатнайдиган янги мунтазам вилоятлараро-шаҳарлараро автобус йўналишлари ташкил этилди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, “Бобур СИУ-Бекобод” ҳамда “Ширин-Бекобод” йўналишлари масофаси 20-30 километр бўлиб, ҳар иккала йўналиш ҳам Фарҳод ГЭС орқали ҳаракатланади. 
    
Эндиликда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри аҳолиси қўшни Сирдарё вилоятининг Ховос тумани, Ширин шаҳарчаларига автобус орқали ҳам  бориб келадиган бўлди.

Бундан олдин Сирдарёдан Тожикистон орқали Фарғонага автобус қатнови йўлга қўйилиши хабар берилганди

Мавзуга оид