Жаҳон | 21:11 / 05.09.2022
17161
1 дақиқада ўқилади

Йил охирига қадар дунёнинг 101 мамлакатида тартибсизликлар юз бериши мумкин – Bloomberg 

Европа иттифоқи мамлакатларида энергия нархлари ошиши фонида оммавий тартибсизликлар юз бериши эҳтимоли кучаймоқда. 

Фото: Reuters

2022 йилнинг учинчи чорагида дунёнинг 101 мамлакатида оммавий тартибсизликлар юз бериши хавфи кучаяди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Британиянинг Verisk Maplecroft консалтинг компанияси тадқиқотига таяниб хабар берди. 

Экспертларнинг хулосасига кўра, 198 мамлакатдан 101тасида оммавий норозиликлар кучайиши эҳтимоли қайд этилган. Шу билан бирга, 42 мамлакатда бу хатар пасайган. 

Агентликнинг қайд этишича, Европа иттифоқи мамлакатларида энергия нархлари ошиши фонида оммавий тартибсизликлар юз бериши эҳтимоли кучаймоқда.  

Ривожланаётган мамлакатларда эса озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг қимматлаши ва глобал озиқ-овқат инқирози хавфи ортидан норозиликлар кучайиши мумкин. 

Куз ва қиш даврида энергетик инқироз Европада яшаш қийматининг ўсишига олиб келиши кутилмоқда. Қурғоқчилик ва ичимлик суви танқислиги кўплаб мамлакатларда озиқ-овқат нархининг ошишига ва норозиликларга олиб келиши мумкин. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид