Абитуриентлар апелляция аризаларини кўриб чиқиш 7 сентябрдан бошланади
Бугун, 6 сентябр - апелляция аризаларини қабул қилишнинг сўнгги куни. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Фото: Kun.uz
2022 йил 28 август куни олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланган эди.
31 август куни талабалар ўқишини хориждан Ўзбекистондаги давлат ОТМга кўчириш бўйича тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апелляция аризаларини қабул қилиш йўлга қўйилди.
Апелляция аризаларини қабул қилиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилмоқда ва бугун (6 сентябр) аризаларни қабул қилиш сўнгги куни ҳисобланади.
Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши лозим.
Апелляция аризаларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябр кунидан бошланади.
Мавзуга оид

12:33 / 17.08.2024
Натижасидан норози абитуриентлар учун апелляция саналари маълум қилинди

11:56 / 26.12.2023
Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича қарор устидан апелляция бериш муддати қисқартирилди

15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради

15:07 / 03.11.2023